Франция компаниялари Ўзбекистонда 6,5 млрд евролик лойиҳаларини амалга оширади

Шавкат Мирзиёев Франциянинг олий мукофоти - Фахрий легион ордени билан мукофотланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Парижда бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция президенти Эммануэль Макрон Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилишди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
“Давлат раҳбарлари ҳузурида Мутахассислар ва талабалар ҳаракатчанлиги тўғрисидаги ҳукуматлараро битим, дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим ҳамда Франциянинг етакчи компаниялари билан Ўзбекистонда 6,5 миллиард евролик истиқболли кооперация лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутувчи Инвестиция ва инновация соҳаларидаги ҳамкорлик дастури алмашилди”, — дейилади хабарда.
Давлат ташрифи давомида қуйидагилар ҳам имзоланди:
Ўзбекистон-Франция университетини ташкил этиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;
реадмиссия тўғрисида ҳукуматлараро битим;
ташқи ишлар вазирликларининг 2025-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
2026-2030 йилларда Франция тараққиёт агентлиги билан ҳамкорлик дастури;
халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик тўғрисида декларация;
соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида декларация;
француз тилини ўқитишни кенгайтириш тўғрисида баённома;
мусиқа, кино ва театр соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида декларация;
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан Франция Маданият вазирлиги, Маданий мерос миллий институти ва Марказий Осиё тадқиқотлари институти ўртасидаги ҳамкорлик битимлари;
Тошкент ва Париж шаҳарлари ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида баённома ва бошқа икки томонлама ҳужжатлар.
Ташриф доирасида Шавкат Мирзиёевни Франциянинг олий мукофоти - Фахрий легион ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Президент Узбекистана награжден Орденом Почётного легиона
"Ўзбекистон президенти икки мамлакат ҳамкорлигини ривожлантириш, халқлар ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун ушбу орденга сазовор бўлди", — дейилган хабарда.
Президент Узбекистана награжден Орденом Почётного легиона
Фахрий легион ордени 1802 йилда таъсис этилган. Францияда ушбу орден алоҳида хизматларнинг давлат даражасида эътироф этилиши ва шон-шарафнинг энг юқори белгиси ҳисобланади.