ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Россия Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) бош котиби Феридун Синирлиўғлунинг ташрифини ташкилот илдизларига қайтиш йўлидаги рамзий қадам сифатида баҳолайди ва бу борада уни қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ва ЕХҲТ бош котиби Феридун Синирлиўғлу иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда Россия вазири бош котибнинг бугунги ташрифини, “агар хоҳласангиз, қайтиш йўлидаги рамзий қадам деб биламиз”, деб айтди.
“Бу узоқ йўл, лекин бош котиб ҳали ҳам ушбу ташкилотнинг келиб чиқишига қайтишни хоҳлайди ва биз уни бу йўлда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз”, — деди Лавров.
Сергей Лавров ЕХҲТ бош котиби билан суҳбатда унга ташкилот ходимларининг махфий маълумотларни Киевга ўтказиши ҳолатлари ҳақида гапирганини маълум қилди.
“Биз бу масалани муҳокама қилдик, аниқ фактларни келтирдик....Албатта, махсус мониторинг миссияси фаолиятига раҳбарлик қилган жаноб Синерлиўғлининг ўтмишдошлари ўз мажбуриятларини қўпол равишда бузган, ўз ваколатларидан ошиб кетган, ходимларни шаффоф бўлмаган тарзда ишлашга мажбурлаган, ва бир қатор ходимлар ўз мандатларини қўпол равишда бузган ҳолда қарама-қарши томонлардан бирига ёрдам беришган”, — деди Лавров.
Лавровнинг қолган баёнотлари:
Россия ЙХҲТ бюджетига сиёсий баҳо юкланишига рози эмас ва бош котиб тажрибаси ташкилот фаолиятини сиёсатдан олиб ташлашига умид қилмоқда.
Эҳтимол, фақат шайтонга ишонадиган Ғарб ЕХҲТдаги консенсусни йўқ қилиш ва ташкилотнинг мавжудлигини тугатиш учун ҳамма нарсани қилмоқда.
Украинадаги инқирозни ҳал қилишда ЕХҲТни жалб этиш ҳозирча режалаштирилмаган, бироқ томонлар уни ҳал қилиш йўлларини муҳокама қилган.
Россия АҚШ ва можарони ҳал қилишга ёрдам беришга тайёр бўлган барча билан алоқаларда Украина масаласини муҳокама қилишга тайёр ва давом этади.
Ҳозирча Украинага тинчликпарвар кучларни киритиш таклифи Киев режимининг қолдиқларини сақлаб қолишга уриниш каби кўринади, биринчи навбатда, унинг ирқчилик амалиётига қарши курашиш керак.
Москва Сурияда содир бўлаётган воқеалардан хавотирда.