TOШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Россиянинг Челябинск вилоятидаги корхона Ўзбекистон фуқароларини иш билан таъминлаш таклифини билдирди, дея хабар берди "Дунё" АА.
Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхона ходимлари Челябинск вилоятига сафарлари давомида "Русские прянники" МЧЖ раҳбарияти билан музокара ўтказишди. Унда Ўзбекистон фуқароларини мазкур корхонага қонуний тарзда ишга жойлаштириш имкониятлари кўриб чиқилди.
“Жамият мутасаддилари айни пайтда 30 нафардан ортиқ ўзбекистонликларни иш билан таъминлашга тайёрлигини билдирди. Шунингдек, уларнинг яшашлари учун барча шароитлар яратиб берилиши маълум қилинди”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, учрашув давомида Россия томони Ўзбекистонда миграция соҳасини тартибга солиш, хорижда ишлаётган фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш, чет элда ишламоқчи бўлганлар малакасини ошириш, уларни аниқ касбларга ўқиш бўйича амалга оширилаётган дастурлар билан таништирилди.