ТОШКЕНТ, 10 мар – Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Буюк Британиянинг Москвадаги элчихонаси ниқоби остида ишлаган икки жосусни фош этди. Бу ҳақда Россия ФХХ матбуот хизмати хабар қилди.
Махсус хизмат маълумотларига кўра, элчихонанинг иккинчи котиби Алкеш Одедра ва дипломатик муассасанинг сиёсий бўлими биринчи котибининг турмуш ўртоғи Майкл Скиннер Россияга киришда ёлғон маълумотларни тақдим этган. Улар Россия хавфсизлигига таҳдид солувчи разведка ва қўпорувчилик фаолияти билан шуғулланишган.
Ҳар иккисини аккредитациядан маҳрум қилиш тўғрисида қарор қабул қилган ва уларга Россияни икки ҳафта ичида тарк этиш мажбурияти юкланган.
Таъкидланишича, Россия ФХХ хорижий махсус хизматларнинг разведка ва қўпорувчилик фаолиятига қарши барча мавжуд усуллар билан курашишда давом этади.
Британия элчихонаси вакили Россия ТИВга чақиртирилган.