Шоҳрух Суюнов чизаётган сурат видеолари тармоқларда миллион марталаб томоша қилинмоқда ва унинг ижоди акс этган видео ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов тўп сураётган Англиянинг “Манчестер Сити” футбол клуби саҳифасида эълон қилинди.
Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда рассом ўзига хос услубга қандай келгани, Россиянинг “Ажойиб одамлар” кўрсатувида иштирок этиш у учун нима сабабдан бошқача бўлганлиги ва тақдирлаш маросимида Ўзбекистон президенти унга нималар дегани ҳақида сўзлаб берди.
Шоҳрух санъат тарихида из қолдириш ва юксак марраларни забт этишга қодир эканини оила аъзоларига исботлаш асосий мақсади эканини таъкидлайди.
“Ёшлигимдан муваффақиятга эришишга, ўз номимни нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунё танитишимни билар ва ишонар эдим. Балки уйимдагилар, атрофимдагилар менга ишончсизлик билан қарагани учун алам билан “эплай оламан, қила оламан” деган нарса бўлган. Шунинг учун мен даромадни ўйламаганман, эътиборимни ўзимни ривожланиришга, соҳада қандайдир ном қозонишга қаратганман”, - дейди рассом.
Суюнов бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас ва ҳозирданоқ ижодида янгиликларни тайёрламоқда.
Батафсил - Sputnik видеосида.