Илҳом ва гўзаллик рамзи: Тошкентда "Аёлга қасида" кўргазмаси очилди

Кўргазма экспозициясида ноёб асарлар намойишга қўйилган.
Sputnik
6 март март куни Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган "Аёлга қасида" кўргазмаси ўз эшикларини очди. Кўргазма экспозициясида “Ўзмиллийбанк” АЖ тўпламидаги ноёб асарлар намойишга қўйилган. Ушбу асарларни бирлаштирган асосий ғоя – санъатдаги аёл сиймоси.

1 / 18

"Остонада", муаллиф Файзулла Ахмадалиев, 2002, мато, мойбўёқ

2 / 18

Тошкентдаги "Аёлга қасида" кўргазмаси

3 / 18

"Фас-анфас" асари, муаллиф Саидбек Сабирбаев, 2021, мато, мойбўёқ

4 / 18

"Холжон момо", муаллиф Атахан Аллаберганов, 2000, мато, мойбўёқ

5 / 18

"Далада", муаллиф Тешабай Пирматов, 1991, мато, мойбўёқ

6 / 18

Ушбу асарларни бирлаштирган асосий ғоя – санъатдаги аёл сиймоси

7 / 18

"Қаердан қўшиқ олай", муаллиф Медат Кагаров, 1996, мато, моубўёқ

8 / 18

"Тўқувчилар куйи", муаллиф Бахтияр Обидов, 1995, Тувал, мойбўёқ

9 / 18

Кўргазма экспозициясида ноёб асарлар намойишга қўйилган.

10 / 18

"Хива", муаллиф Файзулла Аҳмадалиев, 2002, мато, мойбўёқ

11 / 18

"Сумалак", муаллиф Раҳмонжон Мирзаев, 1997, мато, мойбўёқ

12 / 18

"Тўрт фасл. Куз", муаллиф Медат Кагаров, 1997, мато, мойбўёқ

13 / 18

аёл нафақат гўзаллик рамзи, балки ҳаётбахш куч, донолик ва маънавий матонат тимсоли

14 / 18

"Дарахт ёнидаги қиз", муаллиф Надежда Кашина, 1930, картон, мойбўёқ

15 / 18

"Эркиной", муаллиф Йигитали Турсунназаров, мато, мойбўёқ

16 / 18

"Шоҳимардонлик қиз", муаллиф Рафаэль Такташ, 1948, мато, мойбўёқ

17 / 18

Кўргазма доирасида турли авлод вакиллари бўлмиш рассомларнинг асарлари орқали аёл қиёфасининг бадиий талқини билан танишиш мумкин.

18 / 18

"Қаҳрамон она", муаллиф Рўзи Чориев, 1989, картон, мойбўёқ

Аёл – илҳом ва гўзаллик тимсоли

Аёл азалдан нафосат ва илҳом манбаи бўлиб, санъаткорларни шедеврлар яратишга руҳлантирган. У нафақат гўзаллик рамзи, балки ҳаётбахш куч, донолик ва маънавий матонат тимсоли сифатида тасвирланган. Кўргазма доирасида турли авлод вакиллари бўлмиш рассомларнинг асарлари орқали аёл қиёфасининг бадиий талқини билан танишиш мумкин. Ҳар бир ижодкор унинг табиати, ҳис-туйғуларининг чуқурлиги ва ички оламини ўзгача услубда акс эттиради.
Замон ўзгаргани, услуб ва йўналишлар янгиланганига қарамай, аёл образи ҳар доим санъатда илҳом ва гўзаллик рамзи бўлиб қолди. Шу билан бирга, кўргазма аёлларнинг ўз ҳуқуқлари учун олиб борган узоқ ва мураккаб курашига ҳам ишора қилади – таълим олиш, меҳнат қилиш, тенг ҳақ олиш ва жамиятда фаол иштирок этиш. Бу тарихий жараёнлар натижасида бугунги кундаги кучли, эркин ва мақсад сари интилаётган аёл сиймоси шаклланди.

Санъатнинг буюк ижодкорлари бир экспозицияда

Кўргазмада ўзбек санъатининг машҳур ва истеъдодли ижодкорлари томонидан яратилган асарлар намойиш этилади. Улар орасида А. Абдуллаев, Й. Турсунназаров, Р. Такташ, Н. Кашина, Р. Чориев, А. Аллаберганов, Р. Ахмедов, Р. Гаглоева, Ф. Аҳмадалиев, Л. Ибрагимова, А. Нур, М. Исанов, Ш. Ҳакимов, Р. Акрамов, Л. Бабаева, С. Жаббаров кабилар асарлари бор.
Ҳар бир рассом аёл образини ўзига хос услуб ва муаллифлик техникаси орқали талқин қилади. Томошабинлар 100 тадан ортиқ турли жанр ва йўналишлардаги асарлар билан танишиш имкониятига эга бўлади.

Бадиий мулоқот ва таассуротлар

Кўргазма – бу рассом ва томошабин ўртасидаги бадиий мулоқот. Ҳар бир ташриф буюрувчи аёлнинг маданият, тарих ва замонавий ҳаётдаги ўрни ҳақида мулоҳаза юритишга чорланади. Асарлар нафақат эстетик завқ улашади, балки аёл тимсолига сингдирилган ҳиссиёт, кайфият ва маъноларнинг чуқурлигини англаш имконини беради.
"Аёлга қасида" – бу аёлнинг маънавий куч-қудрати ва латофатини санъат кўзгусида ҳис этиш учун ноёб имконият.