ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Россия Қуролли кучлари Курск вилоятининг Викторовка, Николаевка ва Старая Сорочина қишлоқларини назорат остига олди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги.
“Шимолий” қўшинлар гуруҳи бўлинмалари ҳужум ҳаракатлари давомида Викторовка, Николаевка ва Старая Сорочина аҳоли пунктларини озод қилди”, - дейилади хабарда.
Бундан ташқари, ҳарбийлар 13 та аҳоли пункти ҳудудида Украина Қуролли кучларининг 12 та бригадаси ва иккита ҳужум полкини мағлуб этди.
Душман йўқотишлари:
180 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар;
иккитадан пиёда жанговар машина ва бронетранспортёр;
еттита зирҳли жанговар машина;
13 та автомобиль;
иккита Panzerhaubitze 2000 ўзиюрар қуроли;
тўртта дала артиллерияси қуроли ва учта миномёт;
учта дрон бошқарув пункти ва ўқ-дорилар омбори.
Мудофаа вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, Курск вилоятидаги жангларда Украина Қуролли кучлари умумий ҳисобда 65 580 нафаргача ҳарбий хизматчи ва 386 та танк йўқотган.