ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. 7 март куни Москвадаги “Рамазон чодири” йиллик хайрия тадбири доирасида “Ўзбекистон оқшоми” мавзусида байрамона ифторлик ташкил этилди.
Унда Россия мусулмон жамоалари вакиллари, сиёсий арбоблар ва Москвада яшаётган ўзбекистонлик талабалар иштирок этишди.
Благотворительное мероприятие "Шатер Рамадана" на территории Московской мемориальной мечети.
© Sputnik
Оқшом дастурида Ўзбекистоннинг бугунги тараққиёти, маданияти ва туристик салоҳияти тақдим этилди. Шунингдек Республиканинг Улуғ Ватан урушига қўшган ҳиссаси ҳақидаги ҳужжатли фильмлар намойиш этилди.
Благотворительное мероприятие "Шатер Рамадана" на территории Московской мемориальной мечети.
© Sputnik
“Рамазон чодири” – Москва мусулмонлари диний бошқармаси ва шаҳар ҳукуматининг маданий-хайрия лойиҳасидир.
Тадбир доирасида Москвадаги Хотира масжиди автотураргоҳида улкан чодир қурилиб, у ерда Рамазон ойининг ҳар оқшомида байрамона ифторлик ташкил этилади. Ифторликдан сўнг турли маданий-маърифий тадбирлар, қизиқарли мулоқотлар бўлиб ўтади.
Благотворительное мероприятие "Шатер Рамадана" на территории Московской мемориальной мечети.
© Sputnik
Кеча ҳомийлари орасида мусулмон давлатлари элчихоналари, Россиянинг миллий-маданий уюшмалари ва мусулмон ташкилотлари бор.
Бу йилги “Рамазон чодири” Ғалабанинг 80 йиллиги шарафига “Хотира вақтдан кучли” шиори остида ўтказилмоқда.