ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Москвада Евроосиё иқтисодий форуми Дастур қўмитасининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишни қўмита раиси, ЕИК рақобат ва монополияга қарши тартибга солиш вазири Максим Ермолович ўтказди.
У форумнинг асосий ташкилий жиҳатлари ва мезбон давлатнинг инфратузилма имкониятлари ҳақида гапирди. Форум жорий йилнинг май ойида Минск шаҳрида бўлиб ўтади.
Дастур қўмитаси йиғилишида Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари ваколатли органлари вакилларининг форум архитектурасининг концепцияси ва тузилиши, форум архитектурасининг асосий етти блоки панел сессиялари ва давра суҳбатлари мавзулари ва мазмуни бўйича таклифлари муҳокама қилинди. Бу тайёргарлик босқичидаги асосий масалалардан биридир. Кейинчалик архитектура асосида бизнес дастури шакллантирилади.
Иттифоқ мамлакатлари ва Комиссия вакиллари – Қўмита аъзолари навбатдаги йиғилишда келиб тушган мулоҳазалар ва таклифларни ҳисобга олган ҳолда форум архитектурасини тасдиқлашга келишиб олдилар.