ТОШКЕНТ, 6 март — Sputnik. Украинадаги можаро икки ядровий давлат АҚШ ва Россия ўртасидаги прокси урушдир. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Президент Трамп буни чўзилган, боши берк кўчага кириб қолган можаро деб билади ва очиғини айтганда, бу Украинага ёрдам бераётган ядровий кучлар АҚШ ва Россия ўртасидаги прокси уруш”, — деди у "Fox News" телеканалига берган интервьюсида.
Рубио Украинадаги боши берк кўчага кириб қолган можарога чек қўйиш кераклигини таъкидлади.