TOШКЕНТ, 5 март — Sputnik. Қозоғистон нефть маҳсулотларини Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишни тақиқлади, деб ёзмоқда Sputnik Қозоғистон тегишли ҳужжатга таяниб.
Қайд этилишича, мамлакатнинг Энергетика вазирлиги, Миллий хавфсизлик қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлиги эълон қилган қўшма буйруғида тақиқлаш муддати – 2025 йил 15 мартдан 30 июнгача этиб кўрсатилган.
Чеклов қуйидаги турдаги нефть маҳсулотларига нисбатан қўлланилади:
энгил дистиллятлар;
авиация керосини:
дизел ёқилғиси;
газойл;
толуол;
ксилол;
нефт битуми.
Шу билан бирга, 2025 йил февраль ойида мамлакат Энергетика вазирлиги олти ойга, шу жумладан, ЕОИИга аъзо давлатларга нефт маҳсулотларини экспорт қилишни тақиқлади.