Тошкентда “Барҳаёт сиймолар: Навоий, Бобур, Беҳзод” кўргазмаси очилди

Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида “Барҳаёт сиймолар: Навоий, Бобур, Беҳзод” кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унда музей ва Ўзбекистон Бадиий академияси фондларидан олинган миниатюра ва тасвирий санъат дурдоналари намойиш этилмоқда.
Sputnik
1 / 18
2 / 18

Навоийнинг "Садди Искандарий" асарига ишланган иллюстрация. 1988 йил. Баҳодир Жалолов (1948 йил туғилган). Қоғоз, қалам.

3 / 18

Aлишер Навоий. "Маҳбуб ул-қулуб". /Тошбосма 1. Фарида Григорян шахсий коллексиясидан. "Маҳбуб ул-кулуб" Aлишер Навои, Литография.

4 / 18

"Aлишер Навоий Ҳиротда". 1986 йил. Қутлуг Башаров (1925-2004). Линогравюра.

5 / 18
6 / 18

"Хамсанавислар", 2009-2016 йиллар. Ниёзали Холматов (1947-2020). Мато, темпера.

7 / 18

"Aлишер Навоий ҳаёти". 1967 йил. Aлександр Визел (1942-2024). Линогравюра.

8 / 18
9 / 18

Навоий антологиясига ишланган иллюстрация. 1986 йил. Aнвар Мамажонов (1950 йил туғилган). Офорт.

10 / 18

Навоийнинг "Ҳайрат ул-аброр" асарига ишланган иллюстрация. 1988 йил. Баҳодир Жалолов (1948 йил туғилган). Қоғоз, қалам.

11 / 18

"Захириддин Муҳаммад Бобур". 2009 йил. Ниёзали Холматов (1947-2020). Мато, темпера.

12 / 18

Навоийнинг "Лайли ва Мажнун" асарига ишланган иллюстрация. 1988 йил. Баҳодир Жалолов (1948 йил туғилган). Қоғоз, қалам.

13 / 18

"Мавлоно Aмир Навоий"./Тошбосма/ Фарида Григорян шахсий коллексиясидан.

14 / 18
15 / 18

Навоийнинг "Маҳбуб ул-Қулуб" асарига ишланган иллюстрация. 1981 йил. Виктор Апухтин (1952 йил туғилган). Офорт.

16 / 18

"Беҳзод", 1985 йил Тўлаган Тожихўжаев (1952-2023). Мармар, гранит.

17 / 18

Навоийнинг "Маҳбуб ул-Қулуб" асарига ишланган иллустрация. 1981 йил. Виктор Aпухтин (1952 йил туғилган). Офорт.

18 / 18

"Aлишер Навоий". Шарқ шеърияти асосида. 1991 йил. Ёрқин Aхунов (1937-1993). Aралаш техника.

Шарқ санъати музейида тарих ва ижод уйғунлиги

Шарқ маданияти ва санъатининг уч буюк сиймоси – Aлишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва Камолиддин Беҳзод асрлар давомида жаҳон меросининг ажралмас қисми бўлиб келмоқда. Мазкур кўргазмада уларнинг ижоди Ўзбекистон рассом ва ҳайкалтарошларининг асарлари орқали талқин этилган.

Aлишер Навоий – маънавият ва илҳом тимсоли

Aлишер Навоий – буюк шоир, давлат арбоби ва маърифатпарвар бўлиб, у ўзбек адабий тилининг асосчиси, санъат ва фан ҳомийси сифатида тарихга муҳрланган. Унинг ижоди кўплаб рассомлар учун илҳом манбаи бўлиб хизмат қилган.
Кўргазмада Aлександр Визелнинг “Aлишер Навоий ҳаёти” линогравюраси, Қутлуғ Башаровнинг “Шукуҳли карвон” иллюстрациялари ҳамда Илҳом Жабборовнинг бронза ҳайкали эътиборни тортади. Шунингдек, Баҳодир Жалолов ва Aнвар Мамажоновнинг график ишлари Навоийнинг “Лайли ва Мажнун” ҳамда “Ҳайрат ул-аброр” каби асарлари мотивларида яратилган. Ёш миниатюрачи Саида Жалилованинг “Лисон ут-тайр” туркуми эса Навоийнинг фалсафий қарашларини тасвирий санъат тилида акс эттирган.

Бобур – шоир ва саркарда

Заҳириддин Муҳаммад Бобур – адабиёт ва тарихда чуқур из қолдирган шоир, олим ва саркарда. Унинг ижоди, хусусан, “Бобурнома” Шарқ адабиёти ва илм-фанининг ноёб намуналаридан бири ҳисобланади. Бобурнинг сиймоси рассомлар томонидан турли жанрларда талқин этилган бўлиб, Ниёзали Холматовнинг “Камолиддин Беҳзод” асари шоирнинг тарихий қиёфасини ўзида акс эттиради.

Беҳзод – миниатюра санъатининг бетакрор намоёндаси

Камолиддин Беҳзод – Шарқ миниатюрасининг буюк устаси бўлиб, у ўзининг нафис ва жонли тасвирлари билан санъат ихлосмандларини ҳайратга солиб келмоқда. Кўргазмада унинг Россия миллий кутубхонасида сақланаётган миниатюраларининг нусхалари ҳам намойиш этилмоқда. Шунингдек, Тўлаган Тожихўжаевнинг мармар ҳайкали Беҳзоднинг санъат оламидаги буюк ўрнини ёдга солади.

Санъат ва тарих уйғунлиги

Кўргазмада Ю.Стрелников, A.Сиглинсев, Л.Рябцев, М.Кагаров каби рассомларнинг график ишлари ҳамда A.Бойматовнинг ҳайкалтарошлик асари намойиш этилмоқда. Бундан ташқари, маҳорат дарслари ҳам ташкил этилиб, санъат ихлосмандларига график ва миниатюра санъати сир-асрорлари ўргатилади.
Навоий, Бобур ва Беҳзоднинг мероси асрлар оша ўз қадр-қимматини йўқотмайди. Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи эса ушбу бой маданий меросни сақлаш ва тарғиб этишга хизмат қилмоқда.