ТОШКЕНТ, 3 март — Sputnik. Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида сайёҳлар алмашинуви ошиши кутилмоқда, дея хабар берди "Дунё" АА.
Қайд этилишича, Масқат шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Ўмон тадбиркор аёллари бизнес-форуми доирасида икки давлат компаниялари ўртасида музокаралар ташкил этилди.
Учрашувда Ўмон томонига Ўзбекистонда зиёрат туризми имкониятлари, хорижий сайёҳларга яратилган шароитлар, амалга ошириш мумкин бўлган янги турлойиҳалар ҳақида маълумот берилди.
"Bahwan Travel Agencies" LLC компанияси вакили Ўзбекистон туризм салоҳиятидан яхши хабардорлигини айтиб, ўзаро ҳамкорликни йўлга қилишга тайёрлигини тасдиқлади.
"Учрашув якунида икки компания ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш, Ўзбекистон йўналишида янги турпакетларни жорий қилиш, зиёрат туризми салоҳиятини Ўмонда кенг тарғиб қилиш ва бошқа масалалар юзасидан келишиб олинди", — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов “Asyad Group” (Ўмон) бошқаруви раиси Шайх Носир Сулаймон ал-Ҳартий бошчилигидаги делегация билан музокаралар ўтказган эди. Унда Ўзбекистон ва Ўмон янги ташаббусларни амалга оширишга келишиб олинган.