TOШКЕНТ, 3 март — Sputnik. Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг “Катта дубулға” мусобақаларида медаль жамғариш бўйича рекорди янгиланди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Тошкентда дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири ўз якунига етди. Уч кун давом этган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 3 та кумуш ва 8 та бронза, жами 12 та медални қўлга киритди.
В Ташкенте завершился турнир “Большого шлема” по дзюдо.
© НОК
Қайд этилишича, ушбу натижа эвазига дзюдочилар умумжамоа ҳисобида Япония ва Хитой термаларидан кейин учинчи ўринни эгаллашди.
В Ташкенте завершился турнир “Большого шлема” по дзюдо.
© НОК
“12 та медаль билан термамиз “Катта дубулға” турнирларида медаллар жамғариш бўйича ўз рекордини янгилади”, — дейилади хабарда.
В Ташкенте завершился турнир “Большого шлема” по дзюдо.
© НОК
Ғолиблар:
Олтин медаль: -90 кг: Шаҳзодхўжа Шарипов;
Кумуш медаль: -66 кг: Замахшари Бекмуродов, 81 кг: Арслон Тожиев, -70 кг: Хуршида Раззоқбердиева.
Бронза медаль: -90 кг: Нурбек Муртазоев, -100 кг: Эрназар Сарсенбаев, +100 кг: Алишер Юсупов, -73 кг: Шаҳрам Аҳадов, -60 кг: Камолиддин Бахтиёров, -60 кг: Анваржон Иброҳимов, -66 кг: Муҳриддин Тиловов, -66 кг: Артём Штурбабин.
Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни “Юнусобод спорт мажмуаси”да дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтган эди.