Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

ОАВ: Трамп разведка маълумотларини Украина ҚК билан бўлишишни тақиқлаши мумкин

ОАВга кўра, Трамп маъмурияти Киевга барча ҳарбий ёрдамни етказиб беришни тўхтатиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 мар – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Владимир Зеленский билан баҳсдан сўнг разведка маълумотларини Украина Қуролли кучлари билан бўлишишни тақиқлаши мумкин, деб ёзади “New York Times” америкалик амалдорга таяниб.
“Овал кабинетдаги спектаклдан сўнг <...> президент (Трамп – таҳр.) ҳатто ҳарбий маблағларнинг бошқа турларини, разведка маълумотларини тақдим этишни, украиналик ҳарбийлар ва учувчиларни тайёрлашни, шунингдек, Американинг Германиядаги ҳарбий базасида халқаро ёрдам масалалари билан шуғулланувчи чақирув марказини жойлаштиришни ўз ичига олган билвосита ёрдамни ҳам тўхтатишга қарор қилиши мумкин”, — дейилади хабарда.
“Washington Post” нашрининг ёзишича, Трамп маъмурияти Киевга барча ҳарбий ёрдамни етказиб беришни тўхтатиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Трамп ва Зеленский жанжали

Жума куни Дональд Трамп ва Владимир Зеленский Оқ уйда учрашди. Улар нодир ер металлари бўйича келишув имзолашлари кутилган эди, бироқ учрашув охирида улар ўртасида жанжал бошланиб кетди. “Fox News” хабарига кўра, можародан сўнг Америка етакчиси Зеленскийни Оқ уйдан ҳайдаб юборган, ресурслар бўйича келишув эса барбод бўлган.
Учрашувдан сўнг Трамп Зеленский тинчликка тайёр эмаслигини ва АҚШга ҳурматсизлик кўрсатганини таъкидлади.
“CBS News”нинг Америка етакчисига яқин бўлган юқори мартабали манбаларга таяниб хабар беришича, Оқ уйда содир бўлган воқеалар Украинага кейинги ёрдамни тўхтатиш масаласини кўтармоқда.
ОАВ хабарларига кўра, баҳсдан сўнг Украина расмийлари Оқ уйни келишувни муҳокама қилишга қайтаришга астойдил ҳаракат қилган, аммо Трамп Зеленский билан гаплашишни истамагани учун ҳеч қандай натижа бўлмаган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Юқори даражали жанжал: Трамп Зеленскийга танбеҳ берди ва уни Оқ уйдан ҳайдаб юборди