Президент Россия делегациясини қабул қилди — қандай масалалар муҳокама этилди?

Амалий ҳамкорликни қурилиш тармоғида ва ҳудудларни ривожлантириш соҳасида кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 мар – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 февраль куни Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Марат Хуснуллин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон Мирзиёевга Россия президенти Владимир Путин ва ҳукумати раиси Михаил Мишустиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Президент Узбекистана принял заместителя Председателя Правительства РФ.
Россия етакчисининг ўтган йил май ойидаги Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни, шу жумладан қурилиш тармоғида ва ҳудудларни ривожлантириш соҳасида кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Президент Узбекистана принял заместителя Председателя Правительства РФ.
Қурилиш соҳасида кенг кўламли кооперацияни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Икки мамлакат ташкилотлари ва компаниялари иштирокида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида инфратузилма объектларини лойиҳалаштириш ва қуриш, қурилиш материаллари ва ускуналар етказиб бериш шундай лойиҳалар жумласидан.
Президент Узбекистана принял заместителя Председателя Правительства РФ.
Улушли қурилиш, лойиҳалаштириш, экспертиза, рақамлаштириш ва давлат харидларини амалга ошириш бўйича тажриба алмашишни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.
Ўзбекистон ва Россия коррупцияга қарши курашишда тажриба алмашади