ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Жорий йилнинг ўтган даврида жами 3,6 трлн. сўмлик ундирувлар амалга оширилди, деб хабар қилди Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (МИБ).
Вояга етмаган шахслар фойдасига жами 179 млрд. сўм алимент пуллари ундирилиб, 1,8 мингдан ортиқ алимент тўловчиларнинг иш бандлиги масаласи ҳал этилди ва ундирув уларнинг иш ҳақларига қаратилди.
Шунингдек, олиб борилган тушунтириш ва профилактика ишлари натижасида, 1,2 мингдан ортиқ оилаларнинг яраштирилишига эришилди.
Ундан ташқари, "Алимент тўловлари жамғармаси" ҳисобидан 218 нафар ундирувчиларга 918,1 млрд. сўм маблағлар тўлаб берилди, дейилади хабарда.
Бюронинг ҳудудий бошқармаларида ахборот технологиялари ёрдами билан муқобил равишда ва масофавий ишлаётган 15 та туманлараро бўлимлари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилмасдан ҳамда фуқароларнинг мол-мулкларига дахл қилмасдан 95,5 млрд. сўмлик (238,4 мингта) ҳужжатларнинг ижроси таъминланди.
Умумий ҳисобда 2025 йилнинг ўтган даврида, МИБ жами 3,6 трлн. сўмлик ундирувлар амалга оширилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 460 млрд. сўмга кўп, дейилади ҳисоботда.