ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Бугун хоккей бўйича Ўзбекистон U18 терма жамоаси ўз тарихида биринчи бор жаҳон чемпионатидаги ўйинини ўтказади.
Таиландда ташкил этилаётган III дивизионнинг "B" гуруҳидаги баҳсларда ўзбекистонлик хоккейчиларнинг илк рақиби ЖАР жамоаси бўлади.

Таъкидлаш жоиз, улар мусобақада 1-ўринни олишса, келаси йил III дивизионнинг "А" гуруҳида қатнашиш имкониятига эга бўлади.
Ўйинлар жадвали қуйидагича:
28 февраль: Ўзбекистон – ЖАР (14:30)
1 март: Люксембург – Ўзбекистон (14:30)
3 март: Туркманистон – Ўзбекистон (14:30)
4 март: Ўзбекистон – Босния ва Герцеговина (11:00)
6 март: Таиланд – Ўзбекистон (18:00)
Ўйинлар Тошкент вақти билан кўрсатилган.
P.S. Ўзбекистон – ЖАР ўйини 12:0 ҳисобида ўзбекистон жамоасининг ишончли ғалабаси билан якунланди.

Ўзбекистонда хоккей тарихи
1971 йилда биринчи хоккей жамоаси "Спартак" (Тошкент) ташкил этилган. Орадан бир неча йил ўтиб жамоа номи “Бинокор” деб ўзгартирилди.
1972 йилда Ўзбекистон хоккей бўйича дунёдаги энг жанубий давлат сифатида Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган.
1973 йилда "Бинокор" Шарқий зонадаги кучли бешта жамоага кирди ва бутун Совет Иттифоқида машҳур бўлди.
1973 -1988 йилларда "Бинокор" хоккей бўйича СССР чемпионатининг биринчи ва иккинчи лигаларида ўйнаган.
1988 йилда жамоа тарқатиб юборилди ва "Юбилейний" муз саройи ҳам ўз фаолиятини тўхтатди.
2018 йилнинг март ойидан Ўзбекистонда хоккейнинг янги тарихи бошланди. Ўзбекистон хоккей федерацияси расман рўйхатга олинди, бир неча жамоалар ташкил қилинди.
2019 йил январь-март ойларида биринчи Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Унда "Хумо", "Семурғ", "Бинокор" ва "Тошкент" клублари иштирок этди.

2019 йил сентябрь ойида Тошкентнинг "Хумо" клуби Россия, Қозоғистон ва Хитойнинг 34 жамоаси орасида 8-ўринни эгаллади.
2021 йил Самарқандда биринчи муз мажмуаси очилди.
2022 йил Самарқандда россиялик мураббийлар кўмагида “Шердор” болалар хоккей мактаби ишга тушди.
2025 йил. Бугунги кунда Ўзбекистонда 6 та болалар хоккей мактаби фаолият кўрсатмоқда – бештаси Тошкентда ва биттаси Самарқандда.