Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Путин дунёдаги ўзгаришларни махсус ҳарбий операция муваффақиятлари билан боғлади

Путин: Бугунги кунда халқаро майдондаги жадал ўзгаришлар кўп жиҳатдан Қуролли Кучларимиз, Қаҳрамонларимизнинг жасорати ва матонати самарасидир.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Жаҳон миқёсидаги ўзгаришлар асосан Россия Қуролли кучлари жангчиларининг жанг майдонидаги чидамлилиги натижасидир. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Федерал хавфсизлик хизмати бошқарувининг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилди.
“Бугунги кунда халқаро майдондаги жадал ўзгаришлар кўп жиҳатдан Қуролли Кучларимиз, Қаҳрамонларимизнинг жасорати ва матонати самарасидир. Айнан улар ўзларининг жасоратлари, кундалик ғалабалари билан Украина ва бошқа инқирозларни ҳал қилиш бўйича жиддий мулоқот, мулоқот бошланиши учун шароит яратдилар”, — деди Путин.
Унинг сўзларига кўра, йил давомида Россияда террористик жиноятлар сони ортди, уларнинг деярли ярми Украина махсус хизматлари томонидан уюштирилган.
Россия раҳбарининг қайд этишича, Федерал хавфсизлик хизмати, бошқа идоралар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари Миллий аксилтеррор қўмитаси билан келишилган ҳолда мавжуд куч ва ресурслардан имкон қадар самарали фойдаланиши керак.