TOШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Ўзбекистонлик саблячи Фернанда Эррера қиличбозлик бўйича Осиё чемпиони бўлди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Кувайтда қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг яна бир куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли якунланди.
Фернанда Эррера - чемпионка Азии!
© НОК Узбекистана
“Саблячи қизлар ўртасидаги баҳсларда юртдошимиз Фернанда Эррера олтин медалга эга чиқди”, — дейилади хабарда.
Эррера мусобақа давомида Саудия Арабистони, Япония, Сингапур ва Хитой вакилларини мағлубиятга учратишга эришди.
Фернанда Эррера - чемпионка Азии!
© НОК Узбекистана
Шунингдек, терма жамоа аъзолари Гулистан Пердебаева, Аякўз Жумамуратова ҳамда Самира Шокирова кучли ўнликдан жой олган.
Бугун жамоавий дастурдаги баҳслар бошланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сабля бўйича эркаклар ўртасидаги баҳсларда Муса Аймуратов олтин медални, Исламбек Абдазов эса бронза медални қўлга киритди. Осиё чемпионатининг ўсмирлар ўртасидаги баҳсларида эса ўзбекистонлик саблячилар жамоавий дастурда 2 та кумуш медалга сазовор бўлишди.