Россиядаги патент имтиҳонларига тайёргарлик кўришга оид платформа ишга туширилди

Платформада рус тили, тарих ва қонунчиликка оид тестлар жой олган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Миграция агентлиги томонидан рус тили, тарих ва қонунчиликка оид тестлардан ўтишга мўлжалланган платформа ишга туширилди.
“Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бориш учун рухсатнома (патент) шартларидан бири бу - тил сертификати. Рус тили, Россия тарихи ва қонунчилигига оид тестлардан муваффақиятли ўтишингиз учун Миграция агентлиги томонидан яратилган платформа сизга кўмаклашади!”, — дейилади агентлик хабарида.
Платформада намунавий тест синовларини бажариб, билимларни синаб кўриш мумкин. Тест синовлари рус тили бўйича билимларингизни баҳолаш, имтиҳон саволлари билан танишиш ҳамда унга янада яхшироқ тайёргарлик кўриш имконини беради.
Миграция агентлиги томонидан рус тили, тарих ва қонунчиликка оид тестлардан ўтишга мўлжалланган платформа ишга туширилди.
Масалан, биринчи тест намунасида 20 та машқ келтирилган. Улардан иккитаси аудио шаклда. Мулоқотни эшитиб, тўғри жавобни танлаш мумкин. Барча жавоблар белгилангандан сўнг, жавобларни текшириш тугмаси босилади.
Умумий ҳисобда 7 та тест намунаси орқали билимларни синаб кўриш мумкин.
Россияда ишламоқчи бўлганлар учун бепул рус тили курслари очилади
Матбуот маркази
Россиялик иш берувчиларнинг талабномалари: номзодлар қандай имтиҳондан ўтишмоқда?