Минскда МДҲга аъзо давлатларнинг ваколатли вакиллари учрашди

МДҲ: Ўзбекистон томонининг МДҲга аъзо давлатлар учун дерадикализация соҳасида ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш ташаббуси тўлиқ амалга оширилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Минск шаҳрида МДҲга аъзо давлатларнинг Ҳамдўстликнинг низом ва бошқа органларидаги Доимий ваколатли вакиллари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда МДҲ бош котиби Сергей Лебедев иштирок этди. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
Йиғилишда МДҲга аъзо давлатларнинг фундаментал фанлар бўйича ҳамкорлик кенгашининг 2020–2024 йиллардаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни тингланди.
Россия Фанлар академияси президенти ўринбосари Андрей Сороконинг қайд этишича, ҳисобот даврида Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасида илмий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 60 тадан ортиқ қарор ишлаб чиқилди ва қабул қилинди.
"Ҳозирда Кенгаш даражасида иккита ҳужжат – Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида фанни ривожлантириш стратегияси ва Фундаментал тадқиқотлар бўйича Давлатлараро дастур лойиҳалари устида иш олиб борилмоқда. Шунингдек, давлатлараро устувор илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни молиялаштирувчи мақсадли дастурлар ва жамғармаларни шакллантириш, олимларнинг илмий инфратузилмалардан эркин фойдаланишини таъминлаш учун шарт-шароит яратиш, ёшлар ўртасида илм-фан ва илмий фаолиятни оммалаштиришга катта эътибор қаратилмоқда", — деди Андрей Сороко.
МДҲ Ижроия қўмитасининг хавфсизлик бўйича ҳамкорлик департаменти директори Евгений Клемезнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон томонининг МДҲга аъзо давлатлар учун дерадикализация соҳасида ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш ташаббуси тўлиқ амалга оширилди.

“Дастур лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, МДҲнинг аксилтеррор маркази ва терроризм ва экстремизмнинг бошқа кўринишларига қарши курашиш муаммоларини тадқиқ қилиш бўйича базавий ташкилотни жалб қилган ҳолда якунланди. Ҳужжат лойиҳаси устидаги ишлар МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг 2024 йил 8 октябрдаги қарори билан тасдиқланиши билан якунланди”, — деди Евгений Клемез.

Дастур радикализмнинг пайдо бўлиши ва тарқалишига ёрдам берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган.
Айтилишича, 26 март куни МДҲ Иқтисодий кенгаши ҳузуридаги Иқтисодий масалалар бўйича комиссия билан биргаликда Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг Ҳамдўстликнинг устав ва бошқа органлари ҳузуридаги Доимий ваколатли вакиллари кенгашининг навбатдаги мажлиси ўтказилиши режалаштирилган.
Лавров МДҲ давлатларининг Россиядаги элчилари билан учрашди