Ўзбекистон ва ЕОИИ

Қирғизистон ЕОИИ ва Ўзбекистонга 1,1 минг тоннадан ортиқ колбаса экспорт қилди

Ҳозирда мамлакатдаги 25 та гўшт ва колбаса ишлаб чиқарувчилар ЕОИИ ҳудудида ўз маҳсулотларини сотмоқда.
Sputnik
TOШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Ўтган йили Қирғизистон асосан Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатлари ва Ўзбекистонга 1,1 минг тоннадан ортиқ колбаса экспорт қилди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон Сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлиги маълумотларига таянган ҳолда хабар берди.
Хабарга кўра, Қирғизистонда колбаса ишлаб чиқариш қарийб бир ярим баравар ошган. 2023 йилда мамлакатда ушбу маҳсулотнинг 12,6 минг тоннаси, ўтган йили эса 23,4 минг тоннаси ишлаб чиқарилган.
“2024 йилда Қирғизистон Республикаси, асосан, Қозоғистон, Россия (ЕОИИ давлатлари) ва Ўзбекистонга 1,1 минг тоннадан ортиқ колбаса экспорт қилди”, — дейилади хабарда.
Ҳозирда мамлакатда гўшт ва колбаса ишлаб чиқарувчиларнинг давлат реестрига киритилган 38 та корхона мавжуд. Улардан 25 таси ЕОИИ ҳудудида ўз маҳсулотларини сотишга рухсат берилган корхоналар реестрида мавжуд.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида йирик корхоналар томонидан 12 355 тонна дудланган ва ярим дудланган колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси