Минскда МДҲ Доимий вакиллар кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади – кун тартиби

Унда МДҲ бош котиби Сергей Лебедев иштирок этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Минскда 25 февраль куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Доимий вакиллари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати.
“2025 йил 25 февраль куни Минск шаҳридаги МДҲ Ижроия қўмитасида (Киров кўчаси, 17, мажлислар зали) Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг Ҳамдўстликнинг низом ва бошқа органлари ҳузуридаги Доимий ваколатли вакиллари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади”, — дейилади хабарда.
Унда МДҲ бош котиби Сергей Лебедев иштирок этади.
Доимий вакиллар 2020-2024-йилларда Фундаментал фанлардаги ҳамкорлик бўйича кенгаш фаолияти якунларини, Давлат раҳбарлари кенгаши, Ҳукумат раҳбарлари кенгаши, Ташқи ишлар вазирлари кенгаши ва МДҲ Иқтисодий кенгаши мажлисларида делегациялар раҳбарлари томонидан билдирилган ташаббусларни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”ни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишади.
Бундан ташқари, йиғилиш иштирокчилари МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳаси бўйича таклифларни кўриб чиқишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 22 январь куни Минскда МДҲ Доимий вакиллар кенгашининг 2025 йилдаги биринчи йиғилиши бўлиб ўтган.