ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда Саидов Телеграм каналида маълум қилди.
“Ўзбекистон ва АҚШ икки ва кўп томонлама алоқаларининг муҳим мавзуларини муҳокама қилдик”, - дейди Саидов.
Таъкидланишича, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва АҚШ Давлат департаменти икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни барча соҳаларда кенгайтириш йўлида яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.
Ишбилармон доиралар ўртасида мустаҳкам кўприклар барпо этиш, ҳар икки йўналишда товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, Марказий Осиё ва ундан ташқарида фаровон тараққиётни таъминлаш кун тартибининг асосий қисмидан ўрин олди.