ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Владивостокда туризм ва ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича музокаралар бўлиб ўтди, дея хабар берди Туризм қўмитаси.
Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Абдусаломов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Владивостокда Приморье ўлкаси губернатори Олег Кожемяко билан музокаралар ўтказди.
"Учрашувда Ўзбекистон Республикасининг туризм салоҳияти, шунингдек, маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, “йўл харитаси”ни амалга ошириш ва ҳудудлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди", — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Владивостокда “Россияда Ўзбекистон туризми йили” доирасида бўлиб ўтган хоккей ўйинида Ўзбекистон делегацияси республиканинг туризм салоҳиятини намойиш этди.