TOШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Озарбайжон мудофаа саноати соҳасида ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси” имзолади. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа саноати вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Мудофаа саноати агентлиги директори Мансуржон Ибодуллаев Абу-Дабида бўлиб ўтаётган IDEX-2025 халқаро мудофаа кўргазмаси доирасида Озарбайжон Мудофаа саноати вазири Вугар Мустафоев билан учрашди.
“Мудофаа саноати вазирлиги тасарруфидаги “Азерсилах” мудофаа саноати холдинги” ёпиқ акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги ўртасида ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси” имзоланди”, — дейилади хабарда.
Подписана Дорожная карта по сотрудничеству между Азербайджаном и Узбекистаном в сфере оборонной промышленности
© Министерство оборонной промышленности Азербайджана
Қайд этилишича, учрашувда икки давлат ўртасидаги ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди, томонларни қизиқтирган қатор масалалар юзасидан фикр алмашилди.