Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ ҳужжатлар ишлаб чиқишда тадбиркорнинг 60 фоиздан ортиқ таклифини инобатга олган

Бахит Султанов: янги норма ва қоидаларни ишлаб чиқишда бизнеснинг фикрини инобатга олиш энг муҳим вазифадир.
Sputnik
TOШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Янги нормалар ва қоидаларни ишлаб чиқишда бизнеснинг фикрини ҳисобга олиш энг муҳим вазифадир. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) иқтисодиёт ва молия сиёсати вазири Бахит Султанов маълум қилди, деб ёзмоқда комиссия матбуот хизмати.
Бахит Султанов Россия бизнес ҳафталиги - 2025 "ЕОИИ 2030 йилгача: мақсадлар, механизмлар, бизнес ва ҳукумат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик муаммолари” мавзусидаги интеграция форумидаги нутқида Иттифоқдаги тартибга солишнинг бизнес юритиш шартларига таъсирини баҳолашнинг янги механизмларини ишга тушириш ҳақида гапирди.
Вазир янги механизмлар қаторида Комиссия томонидан қабул қилинган қарорларнинг амалдаги таъсирини баҳолаш ва халқаро шартномалар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолашни ҳам ўз ичига олганини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Иттифоқнинг ўн йиллик фаолияти давомида комиссия меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқишда тадбиркорлик субъектларидан келиб тушган таклифларнинг 60 фоиздан ортиғи инобатга олинган.
“Биз мамлакатларимизда тадбиркорлар учун ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича доимий иш олиб борамиз. Янги норма ва қоидаларни ишлаб чиқишда бизнеснинг фикрини инобатга олиш энг муҳим вазифадир”, — деди Султонов.
У ишбилармон доиралар олдида турган долзарб масалаларга алоҳида тўхталиб, Евроосиё иқтисодий интеграциясининг бизнес юритиш шартларига таъсирини баҳолаш учун таҳлилий воситани тақдим этди.
Бундан ташқари, вазир хизматлар савдосини либераллаштириш, туризм соҳасида иқтисодий ҳамкорлик, учинчи давлатлардан келаётган товарларни кузатиб бориш механизмини жорий этиш ва ишчи кучининг эркин ҳаракатланишини таъминлаш ҳақида гапирди.
“Биз Комиссиянинг ЕОИИ Ишбилармонлар кенгаши билан ўзаро ҳамкорлиги бўйича Маслаҳат кенгаши ишини қайта форматлаштириб, ягона ойна режимига ўтдик”, — дея қўшимча қилди у.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕИК ва АСЕАН истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтирмоқчи