ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Энди қонун лойиҳаларига таклиф берган фуқаро муҳокамаларда шахсан иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати раҳбари Ғуломжон Самадов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
“Сизнинг фикрингиз – биз учун муҳим: таклифлар энди мунтазам равишда масъул қўмиталар томонидан кўриб чиқилади. Ўзингиз қатнашинг: ҳар бир таклиф муҳокамасида муаллифнинг иштироки таъминланади”, — деб ёзади матбуот котиби.
Самадовнинг қўшимча қилишича, асосли ва самарали таклифлар учун рағбатлантириш тизими жорий қилинади.