ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида 18 февраль соат 14:00 да навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Матбуот анжуманининг бу галги мавзуси “Тошкент вилоятининг туризм салоҳияти: янги лойиҳалар ва ривожланиш истиқболлари”га бағишланган.
Иштирокчилар:
Тошкент вилояти туризм бошқармаси бошлиғи ўринбосари Хуршид Тошпўлатов;
Тошкент вилояти туризм бошқармасининг туризм соҳасида кадрлар салоҳиятини ривожлантириш ва таълим муассасалари билан ишлаш бўйича бош мутахассиси Жаҳонгир Эшонқулов.
Мутахассислар янги мавсумда Тошкент вилоятида қандай туризм лойиҳалари режалаштирилгани ҳақида маълумот беришади.
Тадбирга журналистлар таклиф этилади. +998971907178, @alisherakimbaev, a.akimbaev@sputniknews.com ушбу манзиллар орқали рўйхатдан ўтиш мумкин. Матбуот маркази продюсери Алишер Акимбаев.