Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

АҚШ-Россия музокараларига Украинани таклиф этишмади — ОАВ

ОАВ Ар-Риёдда бўлиб ўтадиган Россия ва АҚШ ўртасидаги музокарага Украина таклиф этилмагани ҳақида ёзмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Украина Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган АҚШ-Россия музокараларида иштирок этиш учун таклиф қилинмаган. Бу ҳақда Fox News манбаларга таяниб хабар берди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Украинлик юқори мартабали мулозим менга Украина томони Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган АҚШ-Россия музокаралари ҳақида “таклиф қилинмагани ёки хабардор қилинмаганини” айтди”, — деб ёзади нашр журналисти Х ижтимоий тармоғида.
Шанба куни Хориж ОАВ Америка манбаларига таяниб, АҚШнинг юқори мартабали амалдорлари яқин кунларда Россия ва Украина музокарачилари билан музокараларни бошлаш учун Саудия Арабистонига борганини хабар қилган эди.
Айтилишича, яқин кунларда миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Майк Уолц яқин кунларда давлат котиби Марко Рубио ва президент Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича музокараларни бошлайди. Бироқ АҚШ президентининг Украина бўйича махсус вакили Кит Келлогг учрашувда иштирок этмайди. Айни дамда Европанинг йирик давлатлари вакилларини музокараларга қўшилишга таклиф қилиш режалаштирилмаган, дейди манбалар.
Украина бўйича келишув кўпчиликни ҳайратда қолдиради — Вэнс