Украина бўйича келишув кўпчиликни ҳайратда қолдиради — Вэнс

Украина бўйича музокараларга эришилса, Вашингтон Москва билан муносабатлар тикланиши мумкин — Вэнс.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича музокаралар кўпчиликни ҳайратда қолдирадиган келишувга олиб келади, деди АҚШ вице-президенти Ж.Д. Вэнс "Wall Street Journal" нашрига берган интервьюсида.

"Менимча, бу кўпчиликни ҳайратда қолдирадиган келишув бўлади", - деди у.

Шу билан бирга, газетанинг ёзишича, Вэнс агар томонлар Украина масаласида муваффақиятли келишувга эришса, Москва билан муносабатларни тиклашни таклиф қилган.
Чоршанба куни Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Доналд Трамп бир ярим соат давомида телефон мулоқоти ўтказди. Етакчилар Украинадаги вазиятни тартибга солиш масалаларини муҳокама қилган. Путин ва Трамп шахсий алоқаларни давом эттиришга, жумладан, шахсий учрашув ташкил этишга келишиб олди.
Пайшанба куни Америка раҳбари Россия, АҚШ ва Украина юқори мартабали мулозимларининг учрашуви 14—16 февраль кунлари ва келаси ҳафта Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Мюнхен хавфсизлик конференциясида бўлиб ўтиши мумкинлигини айтди.

Россия позицияси

Ўтган йилнинг июнь ойида Путин можарони тинч йўл билан ҳал қилиш ташаббусларини илгари сурган эди. Россия қўйидаги шартларда ўт очишни тўхтатиши мумкинлигини айтган эди:
Украина НАТОга кириш режаларидан расман воз кечади;
Украина қуролли кучлари Россиянинг янги ҳудудларини тарк этади;
Киев ҳукумати демилитаризация ва деназияни амалга оширади;
мамлакат нейтрал, қўшилмаслик ва ядросиз мақомга эга бўлади.
Россияга қарши санкциялар бекор қилинади.
Давлат раҳбари шу нуқтаи назардан Россияга қарши санкциялар бекор қилинишини ҳам тилга олди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Келаси ҳафта АҚШ, Россия ва Украина вакиллари учрашади — Трамп