Қорақалпоғистонда илк бор Орол маданият саммити ўтказилади

Саммит ҳар 18 ойда бир маротаба ўтказилиши режалаштирилган.
Sputnik
TOШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Жорий йилнинг 4-6 апрель кунлари Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида илк бор Орол маданият саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабарига кўра, ушбу саммит ҳар 18 ойда бир маротаба ўтказилади.
Саммит Қорақалпоғистоннинг барқарор ривожланишига хизмат қиладиган экологик, ижтимоий ва маданий ечимларни топиш учун маҳаллий ва халқаро фаоллар, рассом ва олимларни бирлаштиради.
Маълумотларга кўра, саммит Оролбўйи минтақасини санъат, маданият, дизайн ва илм-фан орқали ижтимоий ва экологик жиҳатдан ўзгартиришга қаратилган.
Матбуот маркази
Онишенко Орол денгизи қуриши ҳақида нима деди