TOШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида журналистикада касб этикаси мавзусида SputnikPRO маҳорат дарси бўлиб ўтади.
Унда Sputnik Ўзбекистон катта муҳаррири Мария Красовская журналистлар учун касб этикасининг аҳамияти, Ўзбекистон журналистларининг касб кодексида белгиланган қоидалар, шунингдек, хато қилмаслик ва ишга профессионал ёндашиш сирларини ўргатади.
Тадбир 19 февраль куни соат 10:00 да ЎзДЖТУнинг Халқаро журналистика факультети, 127-хонада бўлиб ўтади. Манзил: Тошкент ш., Лутфий кўчаси, 8-уй.
Тадбирга қуйидаги манзиллар орқали рўйхатдан ўтиш мумкин: +998971907178, @alisherakimbaev, a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери Алишер Акимбаев.
SputnikPRO – Sputnik агентлиги ташаббуси билан йўлга қўйилган ОАВ соҳасидаги халқаро таълим лойиҳаси ҳисобланади. Бу журналистлар, матбуот котиблари, блогерлар ва олий ўқув юртларининг ихтисослаштирилган бўлимларининг юқори курс талабалари учун энг яхши рус ва хорижий медиа-менежерлар, экспертлар ва агентликнинг етакчи мутахассислари томонидан ноёб семинарлар, маърузалар ва маҳорат дарслари тизимидир.