Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия Украина бўйича музокаралар гуруҳини тузишга тайёрланмоқда

Россия Украина бўйича музокаралар гуруҳини тузишга тайёргарлик кўра бошлади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Россия Украинадаги вазиятни ҳал қилиш учун музокаралар гуруҳини тузишга тайёргарлик кўришни бошлади. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Песков журналистларнинг “Украинадаги вазиятни ҳал қилиш учун музокаралар гуруҳини тузишга тайёргарлик бошландими?”, деган саволига жавоб берди.
"Албатта, бошланди. Президент тегишли қарор қабул қилиши биланоқ сизга хабар берамиз",— дейди у.
Унинг қайд этишича, Украина бўйича мумкин бўлган музокаралар жараёни формати тўғрисида тушунчага эга бўлмагунча, Европанинг унда иштирок этиши ҳақида гапиришга эрта.
НАТО бош котиби Марк Рюттенинг маълум қилишича, Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Дональд Трамп ўртасидаги суҳбат Украина бўйича музокаралар бошлангани ҳақида “таассурот уйғотади”.
"Бу шундай таассурот қолдираётгани аниқ. Бу омадли телефон қўнғироғи бўлди. Биз ҳаммамиз Украинада тинчлик бўлишини хоҳлаймиз", — дейди у.
Унинг сўзларига кўра, Украинанинг бу жараёнда иштирок этишини таъминлаш, шунингдек, келажакдаги келишувларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш керак.
Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Дональд Трамп чоршанба куни деярли бир ярим соат давом этган телефон мулоқоти ўтказди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг хабар беришича, давлат раҳбарлари Россия ва АҚШ фуқароларини алмашиш, шунингдек, Украинадаги вазиятни тартибга солиш масалаларини муҳокама қилган.
Президентлар бошқа мавзуларга ҳам тўхталиб ўтишди: Яқин Шарқдаги келишув, Эрон ядро дастури, иқтисодий соҳадаги икки томонлама Россия-Америка муносабатлари. Путин ва Трамп шахсий алоқаларни давом эттиришга, жумладан, шахсий учрашув ташкил этишга келишиб олди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украина, Яқин Шарқ ва учрашув — Путин ва Трамп нималар ҳақида гаплашди?