Ўзбекистон Покистонга асал экспорт қилишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон ва Покистон асаларичилик соҳасида ҳамкорлик бошламоқчи.
Sputnik
TOШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Ўзбекистон асал ва асаларичилик маҳсулотларини Покистонга экспорт қилишни режалаштирмоқда, дея хабар берди Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.
Қайд этилишича, Савдо-саноат палатаси ва “Ўзбекистон асаларичилари” уюшмаси Покистоннинг “Adam Tradi” ва “Marhaba” асал маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарини кўздан кечиришди.
Узбекистан планирует начать поставки меда в Пакистан
Ташриф доирасида асал маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи корхоналар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди. Музокараларда Ўзбекистонда асал маҳсулотларининг етарли захираси мавжудлиги ва уни экспорт қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.

“Биринчи босқичда 5 тонна, кейинчалик эса босқичма босқич 20 тоннадан асал ва асаларичилик маҳсулотларини Покистонга экспорт қилиш масалалари кўриб чиқилди”, — дейилади хабарда.

Узбекистан планирует начать поставки меда в Пакистан
Ўзбекистон делегацияси корхоналарнинг ишлаб чиқариш корхоналари ва лабораторияларида бўлиб, жараёнларни яқиндан кузатишди