“Бир томонга чипта”: Захарова Киевни Украина халқини йўқ қилишда айблади

Украина Мудофаа вазирлиги 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган кўнгиллиларни бир йиллик шартнома асосида Украина Қуролли кучларига жалб қилиш лойиҳасини бошлади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Киевнинг Украина Қуролли кучларига ёшларни шартнома асосида ёллаш лойиҳаси Украина халқини йўқ қилиш ва украинлик ёшлар учун “бир томонга чипта”дир. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.
Украина Мудофаа вазирлиги 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган кўнгиллиларни бир йиллик шартнома асосида Украина Қуролли кучларига жалб қилиш лойиҳасини бошлади.
Душанба куни Владимир Зеленский махсус шартнома таклиф қилиб, ёшларни Украина Қуролли кучларига жалб қилишни режалаштираётганини айтди: бир йиллик хизмат учун - 24 минг доллар, университетга имтиҳонсиз кириш ва 0% ипотека.
“Энди улар 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган ўз фуқароларини йўқ қила бошладилар... Бу касбий тайёргарликка таклиф эмас, улар ўқитиладиган, ўргатиладиган одамлар эмас. Бу тўп еми (порох учун ем). Бу яна бир ёш гуруҳини эгаллаш учун даҳшатли, мутлақо яширин уриниш”, — деди Захарова Sputnik радиоси орқали.
Унинг фикрича, Украинада ёшлар доимо захира куч сифатида қаралган. Зеленский ҳомийлари қўйган аниқ вазифалардан бири Украина халқини йўқ қилишдир ва лойиҳанинг ўзи украинлик ёшлар учун “бир томонга чипта”га айланади.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украинадаги можарога қандай тез барҳам бериш мумкин — Россия ТИВ жавоби