TOШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Татаристоннинг "Татлифт" компанияси Қашқадарё вилоятида лифт ишлаб чиқаради. Бу ҳақда “Ўзэлтехсаноат" матбуот хизмати хабар берди.
"Ўзэлтехсаноат" уюшмасида Татаристоннинг "Татлифт" компанияси томонидан Қашқадарё вилоятида режалаштирилаётган лифт ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича музокаралар олиб борилди.
Обсуждено строительство нового предприятия по производству лифтов в Кашкадарье
© Ассоциация "Узэлтеханоат"
“Томонлар лойиҳани амалга оширишнинг навбатдаги босқичларини аниқлаб, бу бўйича ҳамкорликни изчил давом эттиришга келишдилар”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, учрашувда "Татлифт" компанияси фаолияти, янги лойиҳа бўйича режалари ҳақида тақдимот қилинди. Шу билан бирга, уюшма масъуллари томонидан Ўзбекистонда электротехника саноати, унда яратилган имкониятлар ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди.