Ўзбекистонлик таэквондочилар БААда бўлиб ўтаётган мусобақада 9 та медалга эга чиқишди

БААнинг Фужайра шаҳрида таэквондо WT бўйича G2 таснифидаги мусобақа ўтказилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. БААда бўлиб ўтаётган таэквондо WT бўйича G2 таснифидаги мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 9 та медални қўлга киритди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
БААнинг Фужайра шаҳрида таэквондо WT бўйича G2 таснифидаги мусобақа ўтказилмоқда.

“Катталар ўртасидаги беллашувлар ўз якунига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 1 та кумуш ва 6 та бронза медалига сазовор бўлди”, — дейилади хабарда.

1 / 3
2 / 3
3 / 3
Ғолиблар:
Олтин медаль: +73 кг: Светлана Осипова , -80 кг: Жасур Жайсунов;
Кумуш медаль: -74 кг: Нажмиддин Қосимҳожиев;
Бронза медаль: -46 кг: Мадина Шониёзова, -46 кг: Зуҳра Тожиматова, -49 кг: Лайло Ҳасанова, -57 кг: Шаббона Абдувалиева, -67 кг: Озода Собиржонова, -74 кг: Ёдгорбек Жўрабоев.