Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Зеленский Москва билан музокараларда АҚШдан кафолат кутмоқда

Владимир Зеленский: Киев АҚШдан хавфсизлик кафолати билан Москва билан музокараларга тайёр.
Sputnik
TOШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Владимир Зеленский Украинага АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан хавфсизлик кафолатлари берилиши шарти билан Россия президенти Владимир Путин билан музокараларга тайёр эканини айтди, деб ёзмоқда РИА Новости Британия телеканалига таяниб.

"Ҳа, агар менда Америка ва Европа бизни ташлаб кетмаслиги, бизни қўллаб-қувватлаши ва хавфсизлик кафолатларини бериши бўйича тушунча бўлса, мен музокараларнинг ҳар қандай шаклига тайёрман", — деди Зеленский Британиянинг ITV News телеканалига берган интервьюсида Путин билан тўғридан-тўғри музокараларга тайёрлиги ҳақидаги саволга жавоб бераётиб.

Шунингдек, суҳбат чоғида Зеленский Украинадаги можарога 2025 йилда барҳам бериш учун барча имкониятлар мавжудлигига ишонтирди. Унинг таъкидлашича, АҚШ президенти Дональд Трамп можаронинг тезроқ тугатилишини истайди ва уни Европа Иттифоқи билан биргаликда Россияга босимни, биринчи навбатда, санкцияларни кучайтиришга чақирди.
Зеленский Украина армиясини НАТО учун “бонус” деб атади
Россия президенти Владимир Путин аввалроқ муросали ечим топиш истаги пайдо бўлса, Украина бўйича музокаралар исталган одам билан олиб борилиши мумкинлигини айтиб, Зеленский ўзининг ноқонунийлиги туфайли ҳеч нарсага имзо чекишга ҳаққи йўқлигини таъкидлаган эди. Путиннинг эслатишича, Киев аввалроқ Зеленский имзолаган музокараларни тақиқловчи фармонни бекор қилиш йўлини топиши керак – буни, масалан, Олий Рада раиси амалга ошириши мумкин. Агар Зеленскийнинг ўзи музокараларда қатнашмоқчи бўлса, Россия президенти бунинг учун махсус одамлар ажратишга тайёрлигини билдирди.
"Трамп билан гаплашганимиздан сўнг" — Зеленский Россия билан музокараларни бошламоқчи
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украинадаги можаро икки ой ичида тугаши мумкин — Путин