Ўзбекистон ва ЕОИИ

Эронда III “Евроосиё” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади

Теҳрондаги “Евроосиё” 3-халқаро кўргазмаси 21-24 февраль кунлари ўтказилади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) бизнес вакилларини Теҳрондаги “Евроосиё” халқаро кўргазмасида иштирок этишга таклиф қилади, дея хабар берди комиссия матбуот хизмати.
Шу йилнинг Эрон Ислом Республикасининг Теҳрон шаҳридаги Марказий кўргазмалар мажмуасида III “Евроосиё” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.
“Кўргазма Евроосиё иқтисодий иттифоқи, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, БРИКС ва Форс кўрфази давлатлари ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, ёқилғи-энергетика, агросаноат, машинасозлик, транспорт-логистика комплекслари, ахборот технологиялари ва туризм соҳасидаги ҳамкорлик самарадорлигини оширишга кўмаклашишга қаратилган”, — дейилади комиссия хабарида.
Тадбирда Евроосиё иқтисодий комиссияси савдо вазири Андрей Слепнёв, Эрон саноат, конлар ва савдо вазири Муҳаммад Атабак, шунингдек, бошқа давлат органлари, бизнес уюшмалари ва бирлашмалари раҳбарлари, Эрон ва ЕОИИ мамлакатлари бизнес ва эксперт ҳамжамияти вакиллари иштирок этади.
“Эронлик ишбилармонлар билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор бўлган Иттифоқ давлатларининг компания ва ташкилотларини, шунингдек, экспертлар ҳамжамияти ва оммавий ахборот воситалари вакилларини тадбирда иштирок этишга таклиф қиламиз”, — дея қайд этилган хабарда.
Тадбир Евроосиё иқтисодий комиссияси, Эрон Саноат, кон ва савдо вазирлиги ҳамда Эрон Савдони ривожлантириш ташкилоти томонидан ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ мамлакатлари чорвачилик маҳсулотлари савдосини ривожлантирмоқчи