Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Трамп Путин билан гаплашганини маълум қилди

ОАВ: Трамп Путин билан телефон орқали гаплашганини айтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Россия етакчиси Владимир Путин билан телефон орқали гаплашганини маълум қилди. Бу ҳақда Американинг New York Post газетаси Оқ уй раҳбарининг ўзига таяниб хабар берди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“Президент Трамп Украинадаги урушни тугатиш бўйича музокаралар олиб боришга ҳаракат қилиш учун Россия етакчиси Владимир Путин билан телефон орқали гаплашди”, — дейилади хабарда.

Трамп эса Россия президенти билан неча марта боғлангани ҳақидаги саволга жавоб беришдан бош тортди. Оқ уй раҳбари Украинадаги можарога барҳам бериш бўйича “аниқ режаси” борлигини яна бир бор таъкидлади, бироқ бу ҳақда ҳеч қандай маълумот бермади.
Песков: Россия ва АҚШ ўртасида алоҳида департаментлар орқали алоқалар фаоллашди