Песков Путин ва Трампнинг суҳбати ҳақидаги маълумотга изоҳ берди

Песков Путин ва Трампнинг суҳбати ҳақидаги маълумотни на тасдиқлади, на инкор қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков “Известия” нашри билан суҳбатда Владимир Путиннинг Дональд Трамп билан телефон суҳбати ҳақидаги маълумотни на тасдиқлади, на инкор этди.
“Вашингтон маъмурияти ўз ишини йўлга қўяётган бир пайтда, турли хил алоқалар пайдо бўлмоқда. Ва бу алоқалар турли каналлар орқали амалга оширилади. Ва, албатта, бу мулоқотларнинг кўплиги фонида, мен шахсан ниманидир билмаслигим, нимадандир бехабар бўлишим мумкин. Шунинг учун, бу ҳолатда мен буни на тасдиқлай оламан, на инкор эта оламан”, — деди у.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Трамп Путин билан гаплашганини маълум қилди