Олимлар илк марта Антарктида қорларида микропластик топди

Микропластик зарралар Антарктидадаги баъзи илмий базалар яқинида топилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Олимлар Антарктида қорларида микропластик зарралар топди, деб ёзади “Daily Mail” Британия Антарктика хизматига таяниб.
Микропластик зарралар Антарктидадаги баъзи илмий базалар яқинида топилган, бу микроскопик зарраларнинг бундай узоқ жойларда биринчи марта топилиши.
“Бунга устки кийим ёки лагер ва унинг атрофида хавфсиз маршрутларни белгилаш учун ишлатиладиган арқонлар ва байроқлар сабаб бўлиши мумкин”, - деди эколог-океанист доктор Клара Манно.
Мақолага кўра, топилган заррачаларнинг Антарктидадаги атроф-муҳитга эҳтимолий таъсири бўйича хавотир мавжуд, бу ерда импорт қилинадиган материалларни назорат қилишнинг қатъий қоидалари туфайли илгари ҳеч қачон бундай нарса топилмаган.
“Бизнинг натижаларимиз ҳатто узоқ ва қаттиқ назорат қилинадиган ҳудудларда ҳам микропластик ифлосланишдан далолат беради”, - деб огоҳлантирди тадқиқот ҳаммуаллифи Кирсти Жонс-Уильямс.
Антарктидадаги муз миқдори рекорд даражага тушди