Тошкент вилоятида Малайзия компанияси бошқарувида махсус иқтисодий зона очилади

Мирзиёев Малайзиянинг етакчи компания ва банкларини Ўзбекистонда қатор соҳалардаги давлат активларини хусусийлаштиришда фаол иштирок этишга таклиф этди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Тошкент вилоятида Малайзия компанияси бошқарувида махсус иқтисодий зона ташкил этилади. Бу ҳақда президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим иштирокида ўтган қўшма бизнес форуми давомида маълум қилинди, деб ёзмоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
Тадбирда икки мамлакат етакчи компаниялари, инвестиция ва банк-молия институтларининг 200 дан зиёд раҳбарлари ва бошқа кўплаб компаниялар вакиллари иштирок этди.
Президент выступил за развитие полномасштабного узбекско-малазийского делового партнерства
Бизнес-форумда сўзга чиққан Ўзбекистон етакчиси “мақсадимиз - муносабатларни стратегик шериклик даражасига олиб чиқиш”, деб айтди.
Президент Ўзбекистон-Малайзия ишбилармонлик ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг қатор устувор йўналишларини кўрсатиб ўтди;
Электроника ва яримўтказгичлар саноатида узоқ муддатли ҳамкорликни кенгайтиришдир. Сунъий интеллект, рақамли технологиялар, маълумот марказлари бўйича лойиҳаларни амалга ошириш мумкинлиги қайд этилди.
Газ-кимё ва кимё саноати муҳим йўналиш ҳисобланади. Полимерлар, "яшил" водород ва аммиак ишлаб чиқариш бўйича стратегик лойиҳаларни тайёрлаш устида иш олиб борилмоқда.
Қурилиш соҳасининг жадал ривожланиши инновацион ва экологик тоза қурилиш материалларига талабни оширмоқда.
“Ўзбекистон президенти Малайзия компанияларини мамлакат ҳудудларида замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ва кенг кўламли бунёдкорлик ишларида фаол иштирок этишга чақирди”, — дейилади хабарда.
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари қайд этилди: замонавий клиникалар қуриш, Малайзиянинг илғор тажрибаси асосида инновацион фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш.
Президент выступил за развитие полномасштабного узбекско-малазийского делового партнерства
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда катта имкониятлар борлиги кўрсатиб ўтилди. Шу нуқтаи назардан, "ақлли" қишлоқ хўжалиги технологияларини жорий этиш, органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва "ҳалол" стандартларини қўллаш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдорлик билдирилди.
Мирзиёев Малайзиянинг етакчи компания ва банкларини Ўзбекистоннинг телекоммуникация, энергетика, банк-молия ва бошқа соҳалардаги давлат активларини хусусийлаштиришда фаол иштирок этишга таклиф этди.
Бундан ташқари, геология, таълим, транспорт, зиёрат туризми каби йўналишларда ҳамкорлик қилиш учун катта салоҳият мавжудлиги таъкидланди.
“Ўзбекистон етакчиси малайзиялик ишбилармонларнинг қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга қизиқиши катта эканини, улар технологиялар ва билимлар билан ўртоқлашишга тайёрлигини мамнуният билан қайд этди. Шу муносабат билан Тошкент вилоятида Малайзия компанияси бошқарувида махсус иқтисодий зона ташкил этилиши маълум қилинди”, — дейилган хабарда.
Шунингдек, Мирзиёев навбатдаги қўшма бизнес форумини шу йил кузда Ўзбекистонда ўтказишни таклиф этди.
Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди?