Песков: Россия ва АҚШ ўртасида алоҳида департаментлар орқали алоқалар фаоллашди

Дмитрий Песков Дональд Трампнинг АҚШ Россия ва Украина билан конструктив музокаралар олиб бораётгани ҳақидаги баёнотини изоҳлади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Россия ва АҚШ ўртасида алоҳида департаментлар орқали алоқалар фаоллашди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

“Алоҳида бўлимлар ўртасида ҳақиқатан ҳам алоқалар мавжуд ва улар сўнгги пайтларда фаоллашди, аммо мен сизга бошқа тафсилотларни айта олмайман”, - деди Кремль вакили. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

У президент Дональд Трампнинг АҚШ Россия ва Украина билан конструктив музокаралар олиб бораётгани ҳақидаги баёнотига шундай муносабат билдирди. Махсус операция динамикаси тинч мулоқотга қизиқиш Киевдан келиши кераклигини кўрсатмоқда, дея қўшимча қилди Песков.

“Президент Путин томонидан қайта-қайта тилга олинган бизнинг таҳлилимиз шуни кўрсатадики, жаноб Зеленский ўз мамлакатидаги қонунийлик нуқтаи назаридан де-юре катта муаммоларга эга, аммо шунга қарамай, Россия томони музокаралар учун очиқлигича қолмоқда”, — деди Россия президенти матбуот котиби.

Владимир Зеленскийнинг Россия билан музокараларга тайёрлиги ҳақидаги сўзларига муносабат билдирар экан, Кремл вакили бу нимагадир асосланиши кераклигини, акс ҳолда бу қуруқ сўзлар эканини айтди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
АҚШ Россия ва Украина билан музокаралар олиб боришни режалаштирмоқда — Трамп