Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

ОАВ: Украина нодир металлар бўйича АҚШдан кафолат талаб қилмоқда

Украина расмийлари мамлакатда 20 тадан ортиқ муҳим ноёб минерал кони борлигини айтмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Украина нодир металлар бўйича келишув эвазига АҚШ президенти Дональд Трампдан хавфсизлик кафолатларини талаб қилмоқда. Бу ҳақда "New York Times" Украинанинг юқори мартабали мулозимига таяниб хабар берди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Украина Қўшма Штатлар билан нодир минераллар билан боғлиқ битимлар бўйича ҳамкорлик қилишга тайёр, агар Қўшма Штатлар ушбу ресурслар Россия қўлига ўтиб кетишининг олдини олиш учун етарли хавфсизлик кафолатларини тақдим этса”, — дейилади нашр.
Мақолада қайд этилишича, Украина расмийлари мамлакатда 20 дан ортиқ муҳим ноёб ер минераллари конлари борлигини, айрим консалтинг ва инвестиция компаниялари уларнинг қийматини бир неча триллион долларга баҳоламоқда.
Украинанинг унумдор ерлари энди украинларга тегишли эмас