Зеленский Украина армиясини НАТО учун “бонус” деб атади

Киев режими раҳбари, шунингдек, Украинанинг НАТОга аъзо бўлишини иттифоқдошлари учун энг арзон вариант деб атади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Владимир Зеленский Украина армиясини Шимолий Атлантика алянси учун бонус деб атади. Бу ҳақда Киев режими раҳбари хориж ОАВга берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“800 минг кишилик Украина армияси алянс учун бонус бўлади, айниқса Трамп хорижда жойлашган Америка қўшинларини ватанига қайтармоқчи бўлса”, — дейилади нашрда.

Киев режими раҳбари, шунингдек, Украинанинг НАТОга аъзо бўлишини иттифоқдошлари учун энг арзон вариант деб атади.
Москва Киев Ғарб ҳарбий блокига қўшилиш режаларидан воз кечиши ва демилитаризация ва денасификацияни амалга ошириши, шунингдек, нейтрал, қўшилмаслик ва ядровий бўлмаган мақомга рози бўлиши кераклигини бир неча бор таъкидлаган. Президент Владимир Путин таъкидлаганидек, Украинанинг алянсга кириши Россия хавфсизлигига таҳдиддир, бу хавф махсус ҳарбий операцияни бошлаш сабабларидан бири бўлди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
“Улар замонавий жанг услубларини билишмайди” — хорижда тайёргарликдан ўтган украин аскари