Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

АҚШ Россия ва Украина билан музокаралар олиб боришни режалаштирмоқда — Трамп

Трамп Россия ва Украина билан “учрашув ва суҳбатлар” ўтказишни режалаштираётганини айтди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп журналистларга Россия ва Украина билан учрашув ва музокаралар ўтказиш режаларини маълум қилди.
"Трамп билан гаплашганимиздан сўнг" — Зеленский Россия билан музокараларни бошламоқчи

“Дам олиш кунларимиз жуда банд бўлди. Биз Исроил, Украина ва Россия билан муомала қилдик. Бизда турли томонлар, жумладан, Россия ва Украина билан учрашув ва суҳбатлар режалаштирилган”, — деди Трамп Эндрюс ҳарбий базасида журналистлар саволларига жавоб бераётиб.

Суҳбат Америка телеканаллари орқали намойиш этилди. Трамп "муҳокамалар жуда яхши кетмоқда" деб айтди.
Трамп даврида Европанинг АҚШ билан муносабатларидан нима кутиш мумкин — Путин жавоби
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украинадаги можаро икки ой ичида тугаши мумкин — Путин