Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

"Трамп билан гаплашганимиздан сўнг" — Зеленский Россия билан музокараларни бошламоқчи

Зеленский Трамп билан учрашувдан сўнг Россия билан музокаралар бўйича режаларини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Владимир Зеленский AP агентлигига берган интервьюсида Россия билан музокараларни АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашувдан кейин бошлашни режалаштираётганини айтди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Трамп билан гаплашганимиздан сўнг россияликлар билан қандайдир муҳокама форматига ўтишимиз керак. Мен АҚШ, Украина ва россияликларнинг музокара столига ўтиришини истардим", — деди у.
Зеленскийнинг қайд этишича, Киев Оқ уй билан алоқада, бироқ мунозаралар ҳамон умумий характерга эга. У Украина ва АҚШ вакиллари ўртасида батафсил келишувларни ишлаб чиқиш бўйича учрашувлар яқин келажакда бўлиб ўтишига умид билдирди.
Шу билан бирга, у АҚШнинг Украинага махсус вакили Кит Келлогнинг ташрифи “ҳуқуқий сабабларга кўра” қолдирилганини маълум қилди. Зеленский, шунингдек, Ғарб давлатлари томонидан Украинага тинчликпарвар кучларни юбориш ғоясини хавфсизликнинг етарли кафолати деб ҳисобламаслигини таъкидлади.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украинадаги можаро икки ой ичида тугаши мумкин — Путин